24 Октябр 2025 йил 311

Тахтакўпир туманидаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабининг спорт залида 2013-2014 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида волейбол спорт тури бўйича "Ички ишлар кубоги" мусобақаси ташкил этилди.

Мусобақада тумандаги бир нечта мактаб жамоалари иштирок этиб, ўзаро куч синашди. Мусобақа якунларига кўра қуйидаги жамоалар ғолибликни қўлга киритди:

1-ўрин - 13-сонли мактаб жамоаси.

2-ўрин - 2-сонли мактаб жамоаси.

3-ўрин - 6-сонли мактаб жамоаси.

Ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Ушбу спорт мусобақаси ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортга қизиқишни ошириш ва иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш мақсадида ташкил этилди.

Text to speech