23 Октябр 2020 йил 854

Қонликўл ва Мўйноқ туманларида маҳаллалар фаолиятини такомиллаштиришга оид семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҲПББ бошлиғининг 1-ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари, Д.Азизов Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2020 йил 10 октябрь кунги 147-сонли "Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш ойлигини ўтказиш тўғрисида"ги фармойишига асосан ўтказилаётган тадбирлар доирасида ҳамда Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йил  2 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикасига сафари давомида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш юзасидан берилган топшириқларни бажариш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари иштирокида семинарлар ўтказилмоқда, жорий йилнинг 21-22 октябрь кунлари Республикамизнинг Қонликўл ва Мўйноқ туманларида ташкил этилиб, маҳалла фуқаролар йиғинларида юритилиши лозим ҳужжатлар юзасидан тушунчалар берилиб, тажриба алмашилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҲПББ бошлиғининг 1-ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари, Д.Азизов, Мўйноқ туманига ташриф давомида ҳудудга хизмат кўрсатувчи профилактика инспекторларининг хизмат шароитлари ўрганилиб, икки нафар профилактика инспекторларига компьютер жамланмаси топширилди.

 Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Text to speech