13 Март 2023 йил 565

Қораўзак туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи терговчисига пора таклиф қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди.

Жорий йилнинг 28 февраль куни Қораўзак туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи терговчиси капитан Б.Б нинг Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири номига билдирги билан мурожаат қилиб, билдиргисида иш юритувидаги Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан гумон қилинувчи Қораўзак тумани да яшовчи 1990 й.т. фуқаро М.Б бир неча маротаба огоҳлантиришига қарамасдан, ушбу жиноят ишини судга юбормасдан ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 100 АҚШ долларини пора тариқасида таклиф қилиб кетаётганлигини ҳамда ушбу фуқарога қонуний чора кўришни сўраб мурожаат қилган.

Ушбу билдиргига асосан жорий йилнинг 1 март куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси, Қораўзак тумани прокуратураси ва ИЖҚҚБ Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси Қораўзак тумани бўлими ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбир давомида фуқаро Б. М капитан Б. Бнинг хизмат хонасида 1.000.000 (бир миллион) сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, ундан 1.000.000 (бир миллион) сўм пуллар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech