25 Феврал 2023 йил 468

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Б.Торебеков томонидан фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди.

Жорий йилнинг 24-февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Б.Торебеков тасдиқланган график асосида, Ички ишлар вазирлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилди. Қабулда фуқаронинг турли масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди. Мурожаат қилган фуқаролардан тегишли тартибда аризалар қабул қилиниб, барчаси бўйича қонун ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида батафсил тушунтириш берилди. Мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувга олиниб, соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берган ҳолда ижроси алоҳида назоратга олинди.

 Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

 

Text to speech