11 Ноябр 2022 йил 596

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Б.Торебековнинг Бўзатов туманида сайёр қабули бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Б.Торебековнинг Бўзатов туманида сайёр қабули бўлиб ўтди. Қабулда 11 фуқаронинг турли масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилган бўлиб, шулардан 2 таси жойида ижобий ҳал этилди.
Шунингдек 4 та қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар бўйича аризалари олиниб ижроси назоратга олинди ва 5 та мурожаатни ижобий ҳал қилиш бўйича туман ва тегишли идоралар мутасаддиларига топшириқ берилиб ижроси алоҳида назоратга олинди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Text to speech