16 Июл 2023 йил 312

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 1 ўринбосари бошчилигида Нукус шаҳар ИИО ФМБ ходимларининг жорий йилнинг 6 ойи якуни бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг 1 ўринбосари полковник Жасурбек Атаев бошчилигида жорий йилнинг 6 ойи давомида Нукус шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қуйилган камчиликлар юзасидан йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш сўнгида вазирликнинг буйруқларига асосан бир қатор ходимлар навбатдаги махсус унвонлари тантанали равишда топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахбороти хизмати

Text to speech