25 Август 2023 йил
908
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг якка қабули бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 25 август куни Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлигида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебековнинг якка қабули бўлиб ўтди. Қабулда фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари, ишга қайта тиклаш, моддий ёрдам ҳамда бошқа масалалар бўйича 25 та фуқароларнинг мурожаатлари қўриб чиқилди. Қабул давомида кўпчилик фуқароларнинг мурожаатлари жойида ҳал қилиниб, кўпчилик фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди вақт талаб қилинадиганларига тегишли мутасадди ходимларга топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати