17 Июл 2021 йил 824

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бўлимида “Call centre” фаолияти йўлга қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор А.И.Икрамовнинг короновирус инфекциясига чалинган Ички ишлар органи ходимларига ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатиш ва тиббий маслаҳатлар бериб бориш мақсадида вазирлик Тиббиёт бўлими томонидан назоратни кучайтириш борасидаги ташаббусига асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант П.Р.Бобожоновнинг 2021 йил 15 июль кунги “Ички ишлар органларида короновирусга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 147-сонли  Фармойишига асосан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бўлимида “Call centre” ташкил этилди. Касаллик аниқланган ходимларни рўйхатга олиш ва уларга тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш мақсадида  Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бўлимида шаҳодатланган ходимлар, умумий амалиёт шифокорлари ва тор мутахассис шифокорлардан иборат ишчи гуруҳ тузилган ва раҳбарият томонидан тасдиқланган. “Call centre”да фаолият олиб борувчи ходимларнинг вазифалари йўриқнома сифатида ёзма равишда илиб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор А.И.Икрамовнинг короновирус инфекциясига чалинган Ички ишлар органи ходимларига ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатиш ва тиббий маслаҳатлар бериб бориш мақсадида вазирлик Тиббиёт бўлими томонидан назоратни кучайтириш борасидаги ташаббусига асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант П.Р.Бобожоновнинг 2021 йил 15 июль кунги “Ички ишлар органларида короновирусга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 147-сонли  Фармойишига асосан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бўлимида “Call centre” ташкил этилди. Касаллик аниқланган ходимларни рўйхатга олиш ва уларга тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш мақсадида  Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бўлимида шаҳодатланган ходимлар, умумий амалиёт шифокорлари ва тор мутахассис шифокорлардан иборат ишчи гуруҳ тузилган ва раҳбарият томонидан тасдиқланган. “Call centre”да фаолият олиб борувчи ходимларнинг вазифалари йўриқнома сифатида ёзма равишда илиб қўйилган.
Ушбу “Call centre”да 24/7 давомида куну-тун Тиббиёт ходимлари хизмат олиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал майор А.И.Икрамовнинг топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармасининг ишчи гуруҳ ходимлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бўлимида ташкил қилинган “Call centre”нинг иш фаолияти ўрганилди ва керакли тавсиялар берилди.
Шунингдек,  короновирус касаллиги билан уйида даволанаётган беморлардан хабар олиниб шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди. 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Text to speech