Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган суриштирувчи ва терговчилар дам олиш куни И.B. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейини томоша қилишди.
Жорий йилнинг 18 июнь куни яъни дам олиш кунини мароқли ўтказиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган суриштирувчи ва терговчилар иштирокида Нукус шаҳрида жойлашган И.В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейини оила аъзолари билан биргаликда томоша қилишди.
Мазкур музей Ўзбекистондаги энг йирик музейлардан бири ҳисобланади. Музей Нукус шаҳрида 1966 йилда ташкил топган ва 1984 йилдан Савицкий номи билан аталади. Музейга Савицкийнинг саъй-ҳаракати ва у тўплаган қорақалпоқ халқ амалий санъати асарлари негизида асос солинган. Музейнинг умумий майдони – 6,9 минг квадрат метр.
Музей учта алоҳида бинодан иборат. Иккита бинода кўргазма ташкил этилган. Битта бино эса музей захирасидаги экспонатлар сақланадиган бино.
Музейда халқ амалий санъати, қадимий ва ўрта асрлар Хоразм санъати, 1920–1930 йиллар ўзбек ва рус тасвирий санъати, қорақалпоқ замонавий рангтасвири ва ҳайкалтарошлиги, илмий-маърифий бўлимлар, кутубхона (10 минг китоб), жамғарма ҳамда таъмирлаш устахонаси бор. Музейда 100 мингга яқин экспонат мавжуд.
Музейни ноёб экспонатларга бойлиги учун хорижда «Саҳродаги Лувр» дейишади