28 Май 2025 йил
885
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи томонидан Қораўзак тумани «Маденият» ОФЙга бириктирилган «Маҳалла еттилиги» аъзолари билан биргаликда маҳалладаги кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг ижтимоий муаммоларни ўрганилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги «Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида»ги ПҚ-330-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қораўзак тумани «Маденият» ОФЙга бириктирилган «Маҳалла еттилиги» аъзолари билан биргаликда маҳалладаги кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг ижтимоий муаммоларни ўрганилди. Шунингдек, маҳалла масъулларига кам таъминланган оилаларни даромадли меҳнат фаолияти билан банд қилиш ва тадбиркорликни йўлга қўйиш ҳамда уларнинг фарзандларини таълим муассасаларида ташкил этилган тўгаракларга жалб қилиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилиб, амалий ёрдам кўрсатилди