"Қурол” махсус профилактик тадбири ўтказилмоқда.
Республикамизда 5-15 март кунлари қуролнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш ва ундан жиноий мақсадларда фойдаланиш ҳолатларини барвақт олдини олиш борасидаги “Қурол” махсус профилактик тадбири ўтказилиб келинмоқда.
“Қурол” махсус профилактик тадбири ўтказиш мақсади фуқаролар томонидан шахсий қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш ҳамда фойдаланиш тартипларини қатъий амал қилинишини текширилуви, ишончли сақланишига тўсқинлик қилувчи шарт-шароитларнинг бартараф этиш, қурол билин боғлик бўлган жиноят ва бахтсиз ҳодисаларининг олишга қаратилган.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан фуқаролар орасида олиб борилган профилактик тушунтириш ишлари натижасида фуқаролар томонидан ўз ихтиёлари билан қуролларни топширишмоқда.
Хусусан, Шўманой туманида яшовчи фуқаро К.Ж. ўз уйда омборхонасидан 1 дона ов қурол стволини топиб олиб, ўз ихтиёри билан Шўманой туман ИИБ профилактика инспекторига топширган.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати