2 Декабр 2020 йил
896
Қўнғирот туманида сектор раҳбарларининг сайёр қабули бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 2 декабрь куни, Қўнғирот туманида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонасининг ташаббуси билан, Қорақалпоғистон Республикасининг 4 сектор масъуллари иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Сайёр қабулга, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник И.Ахмедов иштирок этди ва мурожаат этган фуқароларнинг муаммолари ўрганилиб, қонуний ҳал этиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Маълумот ўрнида, тасдиқланган режа асосида Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.