16 Апрел 2025 йил
1012
Республика миқёсида ўтказилаётган "Турмуш" тадбири ҳамда Ўғирлик жиноятининг олдини олиш ойликлари доирасида жойларда учрашувлар ташкил этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва
хотин қизлар қўмитаси бошлиғи М. Ахмедова, Қорақалпоғистон Республикаси Ички
ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
бошкармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Х. Рейимкулова, Элликқалъа тумани
оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи А. Юлдашева, ХҚМБ катта инспектори катта
лейтенант Н.Юлдашовалар иштирокида Элликқалъа тумани ҳудудида 2025 йил уч ойи
давомида жиноят содир қилган Элликқалъа тумани Кичик Гулдурсун МФЙ да яшовчи
фуқаро Ш.Ш билан ушбу жиноятни содир қилишга сабаб бўлган омиллар бўйича якка
тартибда профилактик суҳбат ташкил қилинди.