12 Август 2025 йил
122
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзараҳимов томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг бир қатор туман ички ишлар бўлимларининг навбатчилик бўлинмалари фаолияти ўрганилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзараҳимов ҳудудларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, бу борада жойлардаги Ички ишлар бўлимлари навбатчилик бўлинмалари иш самарадорлигини ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли, Шуманай, Қонликўл ва Қўнғирот туманлари Ички ишлар бўлимлари Навбатчилик бўлинмаларида ўрганиш ишларини олиб борди. Асосан навбатчилик бўлимларининг ҳужжатлари кўздан кечирилиб, ходимларга яратилган шароитлар билан танишди. Шунингдек, масъул ходимларга иш самарадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берилди.