10 Июн 2020 йил 1461

Ходимларнинг фарзандларига тавсиянома ва тақдимномалар топширилди.

Бугунги кунда ички ишлар органлари ходимлари ва оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишга мамлакатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.
Хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 февралдаги ПҚ-4212-сон «Ички ишлар органлари ходимлари ва оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 майдаги 375-сон «Ички ишлар органлари ходимлари фарзандларнинг Давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги Миллий гвардия ва Давлат божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсиянома (тақдимнома) бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» ги қарори ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 30 апрелдаги 159-сонли буйруғига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органларида хизмат қилаётган жами 106 та ходимларнинг 122 та фарзандларига тавсиянома ва тақдимномалар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов томонидан тантанали равишда топширилди. Ўз навбатида ходимлар кўрсатилаётган бундай эътиборга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech