9 Май 2025 йил 463

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири бошчилигида "Хавфсиз ва соғлом юрт" тезкор профилактик тадбири доирасида Хўжайли тумани Ички ишлар булими шахсий таркиби томонидан туман ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 9 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков томонидан Хўжайли тумани Ички ишлар бўлими шахсий таркиби билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2025 йил 09 апрель кунги 142-сонли буйруғига асосан Республикамиз ҳудудида шу йилнинг 15 апрель кунидан 15 май кунлари оралиғида "Хавфсиз ва соғлом юрт" тезкор профилактик тадбири доирасида туман ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида олиб борилган ишлари танқидий кўриб чиқилди. Шунингдек, маҳалла профилактика инспекторлари томонидан ижтимоий профилактика маҳалла етакчисига берилган тавсияларнинг бажарилиши ҳамда бу борадаги ишларни янада кучайтириш лозимлиги юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Text to speech