21 Сентябр 2025 йил
314
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари юзасидан навбатдаги шахсий қабули ўтказилди
Қорақалпоғистон Республикаси
ҳудудида яшовчи жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларига ҳамда
мурожаатларига ечим топиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар
вазири полковник Бахтияр Торебековнинг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди.
Қабул давомида фуқаролар ўзларининг бузилган ҳуқуқлари шунингдек Ички ишлар
органларига боғлиқ масалалар юзасидан мурожаат қилдилар. Ўтказилган шахсий
қабулда мурожаатчиларнинг муаммолари шахсан вазир томонидан тингланиб, кўпчилик
мурожаатлар шу жойнинг ўзида ечим топган бўлса, ўрганиш ишлари ва вақт талаб
қилинадиган мурожаатлар бўйича аризалар қабул қилиниб, ижросини таъминлаш
юзасидан муддатлар белгиланиб тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига топшириқлар
берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати