31 Июл 2023 йил
819
“Тўмарис издошлари 2023” кўрик-танловида 3-ўринни эгаллагани учун бир қатор ходималар тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси ИИО аёл ҳарбий хизматчи ва ходималари ўртасида Самарқанд шаҳрида шу йилнинг 25-29-июль кунлари ўтказилган “Тўмарис издошлари 2023” кўрик-танловида Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги аёл ходимлари фахрли 3 ўринни эгаллаганлиги учун Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари подполковник Гуламжон Эшимбетов томонидан ходималарга пул мукофоти ҳамда уларнинг ота-оналари миннатдорчилик билан тақдирланди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати