3 Май 2024 йил 6185

Тўрткўл туманида юз берган оғир оқибатли жиноятлар муҳокама қилинди

Тўрткўл тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида “Янгихаёт”маҳалла фуқаролар йиғинида содир этилган жиноят муҳокама қилинди. Унда туман ҳокими  Р.Шамуратов,Қорақалпоғистон Республикаси Ичик ишлар вазири полковник Б.Торебеков,Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ўринбосари Б.Наврузбаев, сектор раҳбарлари ҳамда овул фуқаролар йиғини еттилиги иштирок этиб, содир этилган ўта оғир жиноят кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинди. Муҳокамада сўзга чиққан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Б.Торебеков бугунги кунда республика ҳудудида юз бераётган жиноятлар тўғрисида маълумотлар берилиб шунда кўпчилиги оилавий жанжаллар оқибатида содир булаётгани такиллаб ўтди. Йиғилиш сўнгида маҳалла еттилиги ва корхона ташкилотларнинг жавобгар шахсларига бундай жиноятларнинг барвақт олдини олишга қаратилган Тарғибот ташвиқот ишларини кучайтириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

  

Text to speech