6 Октябр 2023 йил 3362

Уч авлод учрашуви ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлигида Жиноят қидирув йўналишида кўп йиллар давомида меҳнат қилган ҳозирги вақтда истеъфодаги фахрийлар иштирокида «Уч авлод» учрашуви ўтказилди. Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари полковник Жасурбек Атаев очиб берди ҳамда йиғилганларга жиноят қидирув фаолиятида амалга оширилиб келинган ишлар ходимларга берилаётган имтиёзлар бўйича айтиб ўтди. Ундан сўнг фахрийларга сўз берилиб ўз даврида босиб ўтган йўллари ҳақида тадбир иштирокчиларига айтиб берилди. Тадбир якунида бир қатор фахрийларга вазирлик томонидан тайёрланган совғалари топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech