16 Март 2025 йил 1659

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг шахсий қабули ўтказилди

Жорий йилнинг 16 март куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги биносида қабул маросими ўтказилди. Унда фуқаролар вазирга ўзларининг Ички ишлар органларига боғлиқ, шунингдек, бошқа ҳаётий масалалари билан мурожаат қилди. Қабул давомида фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилиб, айримлари шу ернинг ўзида ижобий ечим топди. Шунингдек, мурожаат қилган фуқаролардан тегишли тартибда аризалар қабул қилиниб, қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида батафсил тушунтиришлар берилди. Мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва қонуний ечим топиш учун иш юритувига олиниб, тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига зарур кўрсатма ва топшириқлар берилган ҳолда уларнинг ижроси назоратга олинди.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда ушбу сайт кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: