22 Март 2025 йил
1133
Қидирувда юрган шахс ушланди
Жорий йилнинг 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 46,169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлган Нукус шаҳрида яшовчи 1991 йилда туғилган Ж.М исмли шахс жорий йилнинг 21 март куни ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Нукус шаҳар Ички ишлар органлари Ишларини мувофиқлаштириш бошқармаси Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида ушланди.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички
ишлар вазирлигининг Ахборот хизмати