12 Апрел 2025 йил 865

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи томонидан Нукус шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг иш фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш давомида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳага оид Фармон ва Қарорларининг ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлигининг 11.03.2025 йилдаги Қўшма кўрсатмаси ижросини тўлақонли таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар текширилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 24.04.2024 йилдаги «Ички ишлар органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан илаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 200-сонли буйруғига асосан фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш аҳволи ўрганилиб, тегишли кўрсатмалар берилди. Бундан ташқари, бошқарма ходимларининг яшаш шароитлари ва оилавий аҳволи ўрганилиб, яқин қариндошлари билан суҳбатлар ўтказилди.

Text to speech