2-сон тергов ҳибсхонасида 21-март “Наврўз” – умумхалқ байрами кенг турда нишонланди
Олтинчи
минтақавий ҳудуд 2-сон тергов ҳибсхонасида 21-март “Наврўз” – умумхалқ байрами
кенг турда нишонланди. Жумладан, байрам куни Наврўзнинг энг асосий таоми бўлган
“Сумалак” тайёрланди. Байрамга ходимларнинг оила-аъзолари ва нафақадаги фахрли
меҳмонлар таклиф қилинди. Байрам дастурхони тузатилди ҳар хил турдаги миллий
таомлар ва пишириқлар тайёрланди. Тадбир бошланишида Қорақалпоқ миллати
тўйларининг урф-одатларидан бўлган “Бет ашар” бўлиб ўтди, шундан сўнг қўриқлаш
отряди ходимларининг махсус жанговар кўргазмаси намойиш этилди. Байрам
давомида, Ўзбекистон Кураш федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими
билан ҳамкорликда спортнинг “КУРАШ” тури бўйича мусобақаси ташкил этилди.
Мусобақада ҳибсхона ходимлари 73, 90 ва 90+ кг вазндаги оғирликда ўзаро
белашди. Кураш спорт мусобақаси халқаро кураш стандартлари асосида ташкил
этилди. Шунингдек, тош кўтариш, арқон тортиш ва аёл ходималар ўртасида
мусобақалар бўлиб ўтди. Ўтказилган мусобақалар якуний натижаси бўйича ғолиб
бўлган ходимлар, хизмат фаолияти давомида ижобий натижаларга эришган ходимлар,
фаол иштирокчилар ҳамда нафақадаги фахрли меҳмонлар диплом ва қимматбаҳо
совғалар билан тантанали равишда тақдирланди. Наврўз умумхалқ байрами тадбирида
барча шахсий таркиб фаол иштирок этиб, улар ўртасида кўтаринки руҳда ташкил
этилди.