7 Май 2025 йил 819

"9 май - Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан, ИИВ Қорақалпоқ академик лицейи раҳбарияти томонидан марҳум ва нафақадаги фахрийларнинг оила аъзоларидан хабар олинди.

"9 май - Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан, жорий йилнинг 7 май куни Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Қорақалпоқ академик лицейи раҳбарияти томонидан, Ички ишлар органлари тизимида фаолият юритган марҳум фахрийларимиз полковник Жалғасов Қўнғиротбой ва подполковник Таумуратов Науризбойларнинг хонадонларига ташриф буюриб, оила аъзоларининг ҳолидан хабар олинди. Ташриф чоғида марҳумлар хотираси ёд этилиб, эҳтиром кўрсатилди. Шунингдек, нафақадаги фахрийларимиз подполковник Алламберганов Танирберген ва подполковник Копжурсинов Балтабайларнинг ҳолидан хабар олиниб, улар ўзларининг умр йўли ва хизмат фаолияти ҳақида ташриф буюрганларга маълумотлар берди.

Text to speech