10 Апрел 2021 йил 606

Ҳашар уюшқоқлик билан ўтказилди.

Кўнгилдан бошланган ободлик, яратиш-яшнатиш иштиёқи она-Ватанга чексиз меҳр-муҳаббат ифодасига айланиб, борлиққа кўркамлик, гўзаллик бағишлайди. Қорақалпоғистон Республикаси  ички ишлар органлари ходимлари ҳам бугун эрта тонгдан  маъмурий бинолар атрофида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш  ишларини  олиб боришди. Вазирлик соҳавий хизматлари ходимлари томонидан ўзлари хизмат олиб бораётган маъмурий бинолар атрофидаги далаларни ёввойи ўт-чўплардан тозалаш, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш, дарахтларга шакл бериш ва оқлаш, деворларни оқлаш, ариқ ва зовурларни тозалаб, гулларга сув қуйиш каби ишларни бажармоқда. Шу каби ишлар вазирликнинг тиббиёт бўлимида ва ҳудудий ИИБларда уюшқоқлик амалга оширилди..

 Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech