Хавфсиз ҳудуд – Долзарб 50 кунлик махсус тадбири давомида пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси тўхтатилиб қолинди
Жорий йилнинг 23-ноябрь куни
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ЙҲХБ ходимлари подполковник Ғ.
Тауекелов, майор А.Назарымбетов ҳәмда майор Б.Избасаровлар шунингдек
Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш
бўлимининг тезкор ходимлари ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирлар
натижасида Нукус шаҳри Х.Абдамбетов кўчаси бўйида Тахиатош туманида туғилган
2001 йил туғилган фуқаро А.С бошқарувидаги “Лабо” русумли транспорт воситасини иркиб
текширилганида солон ичидан сариқ целлофан пакетга солинган, ҳар бирининг
тахминий сотилиш баҳоси 1 миллион 700 минг сўм бўлган, 8 дона пиротехника
воситалари бор эканллиги аниқланган.
Бундан ташқари, олиб борилган тезкор
профилактик тадбирлар натижасида, фуқаро С.А нинг яшаш манзили, кўздан
кечирилганида 83-дона пиротехника воситалари сақлаб кетаётганлиги аниқланиб,
жами ҳисобланган баҳоси 154 миллион 700 минг сўм бўлган 91-дона пиротехника
воситалари ашёвий далил тариқасида холислар иштирокида процессуал тартибда
олинган. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб айбдор
шахсларга нисбатан жазо муқаррарликни таъминлаш юзасидан терговга қадар
текширув ишлари олиб борилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ
Ахборот хизмати