9 Май 2025 йил
470
- Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари томонидан "Мотамсаро она" ёдгорлик майдонига гулчамбарлар қўйилди.
9 май хотира ва қадрлаш куни! Бу йил Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 80 йиллиги нишонланди. Нукус шаҳридаги "Мотамсаро она" ёдгорлик майдонига давлат ва жамоат ташкилотлари, шунингдек, кенг жамоатчилик вакиллари йиғилди. Байрам муносабати билан Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гулчамбар қўйилиб, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.