11 Январ 2024 йил 6079

Ички ишлар органларининг офицерлик ва сафдорлик лавозимларига хизматга қабул қилинган ходимлардан якуний синовлар қабул қилинди

Давлатимиз раҳбари томонидан ички ишлар органларини ислоҳ қилиш, хусусан тизимда ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартибини тубдан такомиллаштириш ҳамда кадрлар салоҳиятини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 8 декабрь кунидаги 2/2-1855-сон кўрсатмаси талабларига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йил 11 декабрь кунидаги 207-сонли фармойиши тасдиқланди ҳамда Шимолий-ғарбий  ҳарбий  округининг 21131-сонли  ҳарбий  қисм базасида жойлашган Ихтисослаштирилган  ўқув-амалий курсларида 2023 йилнинг 11 декабрь  кунидан  2024 йилнинг 11 январь кунига қадар Ички  ишлар  органларининг офицерлик ва сафдорлик лавозимларига хизматга қабул қилинган ходимлар билан сайёр бошланғич касбий тайёргарлик ўқув йиғини ташкил этилдиМазкур ўқув йиғинига жами 63 нафар  ички ишлар органларининг офицерлик ва сафдорлик лавозимларига хизматга қабул қилинган ходимлар жалб этилди. Ўқув йиғинининг асосий вазифалари Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ҳукумати ва Ички ишлар вазирлиги томонидан ички ишлар органлари ходимларга қўйилаётган бугунги кун талабларига жавоб берадиган юксак касбий маҳоратини ривожлантириш, тингловчиларни юксак даражадаги ватанпарварлик, мустақиллик ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, юқори даражада жанговар ва жисмоний, маънавий-ахлоқий ҳамда руҳий тайёргарликни ҳар томонлама таъминлаш ва такомиллаштириб бориш, тингловчиларда тезкор ва криминоген вазиятни таҳлил қилиш, прогнозлаш ва баҳолашнинг замонавий усулларини ўргатиш, шунингдек жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишда ички ишлар органларининг мавжуд куч, восита ва усулларидан самарали фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат. Жорий йилнинг 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти бошлиғи ўринбосари- касбий тайёргарлик факультети бошлиғи полковник Б.А.Улугбековнинг раҳбарлигида ўқув йиғини якунида тингловчиларнинг билим даражасини холисона баҳолаш учун ўқув дастурига мувофиқ тузилган саволлар доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимларидан иборат комиссия таркибида якуний синовлар қабул қилинди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хмзмати

Text to speech