6 Январ 2024 йил 4538

Маънавият ва Маърифат дарси ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги шахсий таркибига навбатдаги маънавият ва маърифат дарслиги ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари подполковник Гуламжон Эшимбетов томонидан олиб борилди. Дастлаб Ўзбекистон ҳамда Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари жаранглади. Сўнг дарсликнинг бугунги мавзуси “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусида ходимларга батафсил маълумотлар етказилди. Шунингдек ҳафта давомида Жаҳонда ва республикамиз ҳудудидаги янгиликлар билан шахсий таркибга маърузалар қилинди. Тадбир давомида анъанавий тарзда савол жавоблар қилиниб ходимларнинг билим ҳам кўникмалари орттирилди. Тадбир сўнгида бир қатор ходимларга навбатдаги махсус унвонлар тантанали равишда топширилди
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

 

Text to speech