Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида видеоконференция алоқаси орқали, Тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг билим савияси ва касб маҳоратини янада ошириш бўйича навбатдаги ўқув машғулоти ҳамда “намунали суриштирувчи” ва “намунали терговчи” танловларининг ғолибларини тақдирлаш тадбирлари бўлиб ўтди.
2021 йил 30 январь куни, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси томонидан 12.11.2020 йилда тасдиқланган “Қорақалпоғистон Республикасида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича ЙЎЛ ХАРИТАСИ”нинг тегишли бандларининг ижросини таъминлаш мақсадида, видеоконференция алоқаси орқали, Тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг билим савияси ва касб маҳоратини янада ошириш бўйича навбатдаги ўқув машғулоти ҳамда жорий йилда ўтказилган “намунали суриштирувчи” ва “намунали терговчи” танловларининг ғолибларини тақдирлаш тадбирлари бўлиб ўтди.
Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник М.Т.Рахматуллаев томонидан очиб, бошқариб борди.
Тадбирнинг биринчи қисмида, Тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг терговчи ҳамда суриштирувчилари ўрталарида ўтказилган “намунали суриштирувчи” ва “намунали терговчи” танловларининг ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида, Тергов бўлинмалари ходимларининг билим савияси ва касб маҳоратини янада ошириш бўйича навбатдаги ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.
Ўқув машғулотига суд экспертиза муассасаси биология бўлими суд-тиббиёт эксперти, “Ал-Хоразмий” номидаги Тошкент ахборот-технологиялари университети Нукус филиали ахборот хавфсизлиги кафедраси ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси бош инспектори, Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси бош инспектори, Бердоқ номидаги Қорақалпоқ Давлат университети доценти ҳамда бошқа муассасаларнинг тажрибали вакиллари иштирок этиб, ўзлари томонидан тайёрлаб келинган долзарб мавзуларда батафсил тушунтиришлар бериб ўтди.
Ўқув машғулотида тергов бўлинмалари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олиб, машғулот қизғин муҳокама ва мулоҳазаларга бой бўлди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов бошқармаси