22 Сентябр 2023 йил 2866

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг «Ички ишлар органларининг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ходимлари билан ўқув машғулотларини ташкил этиш тўғрисида»ги 142-сонли фармойиши тасдиқланди

 Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг «Ички ишлар органларининг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ходимлари билан ўқув машғулотларини ташкил этиш тўғрисида»ги 142-сонли фармойиши тасдиқланди

Ушбу фармойиш талабларига мувофиқ, бугун вазирлик тизимидаги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш йўналишидаги ходимлари билан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 21 октябрь кунги 400-сонли буйруғи бўйича “Шахсий таркибнинг хизмат интизоми ва қонунийликка қатъий бўйсуниши ҳамда уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тўғрисида” мавзусида ўқув машғулотлари ташкил этилди

Ушбу ўқув машғулотларининг ташкил этилишидан мақсад, тизимдаги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг касбий маҳорати, билим савияси, ҳуқуқий онги ва нутқ маданиятини юксалтириш, шунингдек уларнинг кўникма ва малакаларини ошириш ҳисобланади

Мазкур ўқув машғулотларига ходимлар хизматдан ажралмаган ҳолда Онлайн орқали ҳар ҳафтада ўтказилиб борилади

Text to speech