23 Феврал 2023 йил 514

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири талаба ёшлар билан учрашди

Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университетида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковик Бахтияр Торебековнинг талаба ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда университет ректори Ахмет Реймов олиб борди. Тадбирда тьюторлар, профессор мураббийлар, талаба ёшлар, ички ишлар вазирлигининг соҳавий ходимлари ва университетга бириктирилган профилактика инспекторлари иштирок етишди. Учрашувда Ички ишлар вазири Бахтияр Торебеков элимиз ёшлари орасида юз бераётган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар ҳақида маълумот бериб тадбир иштирокчиларига атрофда юз бераётган ҳар хил маҳзундаги ҳодисаларга бефарқ бўлмасликларини жамоатчилик назоратни кучайтириш аҳамияти юқори эканлиги айтиб ўтди. Шунингдек сўнги йилларда елимизда ёшларга оид давлат сиёсати амалга оширилиб келаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари ҳақида айтиб ўтди. Шунингдек елимизда айниқса юқори ўқув юртлари талабалари ҳар томонлама билимли етук кадрлар бўлиб етилиши учун бир қанча шароитлар яратилган, мана ушбу имкониятлардан тўғри фойдаланмай, жиноят кўчасига кириб кетаётган айрим ёшларнинг аянчлии тақдири мисоллар билан келтирилиб ўтилиб, учрашув иштирокчиларига бундай йўллардан юрмаслик бўйича тушунчалар бериб ўтди. Албатта бундай тадбирларнинг ўтказилиши элимиз ёшларининг таълим -тарбиясида аҳамиятли ўрин эгаллайди.Тадбир сўнгида талаба ёшлар, ўқитувчилар ва тьюторларнинг фикр ва таклифлари тингланиб, талаба ёшларнинг қизиқтирган саволларга Ички ишлар вазири ва масъул ходимлар томонидан толиқ жавоблар берилди. Тадбир сўнгида келгусида ҳамкорликда амалга оширилиши керак бўлган ишлар бўйича меморандум имзоланди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech