28 Сентябр 2023 йил 3111

Республика 3-сектор бошлиғи Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебековнинг навбатдаги қабули Бузотов туманида ўтказилди

 Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков Бузотов тумани «Аспантай» МФЙ фуқароларининг мурожаатини ўрганилди. Сайёр қабул давомида фуқаролар ўзларининг ижтимоий масалалари бўйича мурожаат қилди. Шунингдек фуқароларининг иш билан бандлиги, кам таъминланган оилаларга тиббий ёрдам бериш, имтиёз равишда бериладиган кредитлар, ички йўлларнинг носозлиги сингари бир қатор мурожаатлар вазир томонидан кўриб чиқилди. Билдирилган мурожаатлар шу ернинг ўзида ўрганилиб, ўз ечимини топди, айрим мурожаат эгаларига ҳуқуқий тушунчалар берилди. Албатта ўтказилаётган бундай тадбирлар фуқароларимизнинг фаровон яшашига ўз ҳиссасини қўшади.

 Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати


Text to speech