24 Апрел 2025 йил 318

Тўрткўл туманида гиёҳванд моддалар айланмаси билан шуғулланиб юрган шахслар қўлга олинди.

2025 йилнинг 21 апрель куни "М" исмли шахснинг аризасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ЖҚБ, Тўрткўл тумани ИИБ ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Тўрткўл тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Тўрткўл туманида яшовчи 1985 йил туғилган Ж.А исмли шахс Тўрткўл туманида жойлашган метан қуйиш шохобчасида ушлаб, шахсий текширув ўтказилганда унинг шимининг чўнтагидан қоғозга ўралган 0,059 гр "Героин" гиёҳвандлик моддаси аниқланган. Тадбир давомида Тўрткўл туманида яшовчи 1974 йил туғилган Д.З исмли шахс бошқарувидаги "Нексия-1" русумли автомашина тўхтатиб текширилганда 0,003 гр "Героин" гиёҳвандлик моддаси аниқланган. Аниқланган ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech