31 Май 2022 йил 433

1-июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни катта шодиёна сифатида нишонланади.

Мамлакатимизда ҳар йили 1-июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни катта шодиёна сифатида нишонланади. Шу муносабат билан мазкур айёмни ички ишлар органларида ҳозирда хизмат қилаётган ҳамда хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг фарзандлари учун юқори савияда ўтказиш мақсадида жорий йилнинг 31 май куни Нукус шаҳридаги Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида байрам тадбири  ўтказилиб, болаларга «Ўнгимдаги тушим» номли спектакль намойиш қилинди.. Тадбир давомида хизмат вақтида вафот этган ходимларнинг  фарзандларига Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг совғалари топширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

 

Text to speech