15 Январ 2022 йил 1285

14 январь Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан бир гуруҳ ходимлар тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли Кучларимизнинг ташкил этилганлигининг 30 йиллиги юртимиз бўйлаб кенг миқёсида нишонланмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Ватан ҳимоячилари куни ва қуроли кучлар ташкил қилинганининг 30 йиллиги байрами  муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Дастлаб, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари давлат мадҳиялари ижро этилди.
Тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазири генерал-лейтенант П.Р.Бобожоновнинг байрам табриги шахсий таркибга ўқиб эшиттирилди.
Сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимлар жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олишда фидокорона хизматлари учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қуролли кучларнинг 30 йиллиги кўкрак нишонлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан, «Махсус унвонлар», “Аъло хизматлари учун”, “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишонлари, қўл соатлари Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари Ички ишлар вазирликларининг "Фахрий ёрлиқ"лари, Ички ишлар вазирлигининг эсдалик қўл соати ва пул мукофотлари ўз эгаларига топширилди.
Тадбирда, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов сўзга чиқиб, ходимларни байрам билан табриклаб, рағбатлантирилган ходимларнинг келгуси хизмат фаолиятларида янада масъулият билан ёндашиб бундан ҳам юқори мукофотларга сазовор бўлишларини тилади.
Байрам дастури маданият ходимларининг ва вазирликнинг Орол юлдузлари ансамблининг концерт дастури билан давом этди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

 

Text to speech