19 Июн 2020 йил 1169

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида жорий йилнинг 16-19 июнь кунлари сайёр қабуллар бўлиб ўтди.

Вазирлик ва Қўмиталарнинг масъул ходимлари томонидан фуқаролар учун ўтказилган сайёр қабулда аҳолининг ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ мурожаатларини Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кадрлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари полковник Ҳ.Махсумов, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник Ш.Ходжаев Вазирлик ҳузуридаги тергов департаменти суриштирув ишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўлими бошлиғи майор Р.Бозоров ва Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири полковник А.Темирханов ва унинг ўринбосарлари томонидан фуқароларнинг мурожаатлари   батафсил ўрганилди.
Ўтказилган сайёр қабуллар давомида фуқаролардан 86 та мурожаатлар келиб тушган бўлса шулардан 32 таси жойида ижобий ҳал этилди. Қўшимча текширув ва ўрганишларни талаб этадиган мурожаатлар назоратга олинди.
Тадбирларда 16 ёшга тўлган ёшларга дастлабки фуқаролик паспортлари топширилди.
Бундан ташқари сайёр қабул доирасида Мўйноқ туманида   туманининг  3 сектор ҳудудида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга ижтимоий ёрдамлар берилди. 

   Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

 

Text to speech