17 Июн 2025 йил 571

Қидирувда бўлган шахс Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патруль пост хизмати ва Нукус шаҳри ИИО ЖМБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ушланди

Жорий йилнинг 7 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми "в" бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлган Нукус шаҳрида яшовчи 1982 йилда туғилган М.Ж. исмли шахс жорий йилнинг 16 июнь куни ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патруль пост хизмати ва Нукус шаҳар ИИО ЖМБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ушланиб, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ИИО ЖМБнинг вақтинча сақлаш хонасига жойлаштирилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech