30 Май 2020 йил
1645
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни болаларга совғалар улашилди.
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни дунё болалари учун энг қувончли байрамлардан бири. Ахир болалар ҳаётимиз мазмуни, унинг энг гўзал, қувончли ва энг муҳим қисмидир. Халқимиз эса азал-азалдан фарзандсевар халқ ҳисобланади.
Сана муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник И.Ахмедов ички ишлар органларида хизмат вақтида вафот этган ходимларнинг оила аъзоларнинг ҳолидан хабар олиб, уларнинг фарзандларини байрам билан табриклаб ҳар хил турдаги спорт анжомлари ва юмшоқ ўйинчоқларини улашишди.
Ўзларига кўрсатилаётган бундай эътибордан болалар ҳам жуда хурсанд бўлиб ўзларингнинг миннатдорчилигини билдиришди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати