9 Ноябр 2024 йил 1569

Олтинчи минтақавий ҳудуд 2-сон тергов ҳибсхонаси ходимлари ўртасида “ЗАКОВАТ” интеллектуал мусобақаси ўтказилди

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилдаги ЎРҚ-406-сон “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш дастури ҳамда 2024 йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб қувватлаш йили” муносабати билан хизмат қилаётган ёш ходимларнинг билим савияси, интеллектуал салоҳияти, кўникма ва малакаларини янада ошириш ҳамда дунёқарашини кенгайтириш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва Ўзбекистон Ёшлар агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бўлимлари томонидан ходимлар ўртасида “ЗАКОВАТ” интеллектуал мусобақаси ўтказилди. Мусобақада жами 4 та жамоа иштирок этишди. Мусобақа якунида ғолиб бўлган жамоалар диплом ва совғалар билан тақдирланишди

Text to speech