18 Январ 2021 йил 920

2020 йил якунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 18 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Ички ишлар органлари томонидан 2020 йилнинг  12 ойи давомида амалга оширган ишлар,  йўл қўйилган камчиликлар ва келгуси вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўтказилган мазкур йиғилишга Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг барча ўринбосарлари, соҳавий хизматлар ва шаҳар-туман ички ишлар бўлимларининг бошлиқлари иштирок этди.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов йиғилганларни кун тартибидаги масалалар билан таништириб ўтди. Шундан сўнг,  Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Р.Хатамов сўзга чиқиб, Бугунги кунда, ички ишлар органлари ходимлари хизмат фаолиятини олиб бориши учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида айтиб жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида айтиб ўтди.
Йиғилиш давомида, 2021 йил 15 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи майор И.Юлдашевга шу туманда истиқомат қилувчи М.Х мурожаат қилиб, биометрик паспорт оладиган танишларига навбатсиз тез орада расмийлаштириб бериш эвазига ҳар бир шахсдан 100 минг сўм пулларни пора тариқасида таклиф қилаётганлигини  ўз вақтида раҳбариятга маълум қилиб  ички ишлар органи ходими деган юксак номга лойиқ ҳаракат қилганлиги учун Беруний тумани Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи майор И.Юлдашевга  пул мукофоти ва унинг ота-оналарига  Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари  Ички ишлар вазирликларининг ташаккурномалари ва қимматбаҳо совғалари тантанали равишда топширилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилган,  Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг  биринчи ўринбосари полковник  Б.Ражабов сўзга чиқиб, 2020 йил давомида, Қорақалпоғистон Республикасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва содир этилган жиноятларни “иссиқ изи”да фош этиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида ички ишлар органлари ходимлари томонидан эришилган ютуқ ва йўл қўйилган камчиликлар аниқ мисоллар билан  ёритиб берди.
Шунингдек, масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланиб, муҳокама натижаларига кўра хизмат вазифаларини бажаришда камчиликларга йўл қўйиб келган бир қатор раҳбар ва ходимларга, нисбатан тегишли интизомий чоралар қўлланилди.
Шу билан бирга жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни ҳамда қонун бузилишини олдини олишда хизмат вазифасига виждонан ва сидқидилдан ёндашиб, бошқаларга ўрнак бўла олган ходимлар муносиб рағбатлантирилди.
Йиғилиш сўнгида ходимлар зиммасига аниқ вазифалар қўйилиб, тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.
 
 
 
Text to speech