2021 йил якунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 28 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Ички ишлар органлари томонидан 2021 йилнинг 12 ойи давомида амалга оширган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва олдаги вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг барча ўринбосарлари, соҳавий хизматлар ва шаҳар-туман ички ишлар бўлимларининг бошлиқлари иштирок этди.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов йиғилганларни кун тартибидаги масалалар билан таништириб ўтди ҳамда бугинги кунда, ички ишлар органлари ходимлари хизмат фаолиятини олиб бориши учун яратилган шарт-шароитлар ҳакида айтиб жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида айтиб ўтди.
Йиғилиш давомида, кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилган, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари полковник Б.Ражапов 2021 йил давомида, Қорақалпоғистон Республикасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва содир этилган жиноятларни “иссиқ изи”да фош этиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида ички ишлар органлари ходимлари томонидан эришилган ютуқ ва йўл қўйилган камчиликлар аниқ мисолар билан ёритиб берди.
Шунингдек, масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланиб, муҳокама натижаларига кўра хизмат вазифаларини бажаришда камчиликларга йўл қўйиб келган бир қатор раҳбар ва ходимларга, нисбатан тегишли интизомий чоралар қўлланилди.
Шу билан бирга жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни ҳамда қонун бузилишини олдини олишда хизмат вазифасига виждонан ва сидқидилдан ёндашиш лозимлиги бўйича кўрсатмалар берилди.
Йиғилиш сўнгида ходимлар зиммасига аниқ вазифалар қўйилиб, тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.
.