31 Июл 2021 йил 1001

2021 йилнинг олти ой якунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 31 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Ички ишлар органлари томонидан 2021 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва олдаги вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўтказилган мазкур йиғилишда, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг барча ўринбосарлари, соҳавий хизматлар ва шаҳар-туман ички ишлар бўлимларининг бошлиқлари иштирок этди.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов йиғилганларни кун тартибидаги масалалар билан таништириб ўтди. Шундан сўнг,  Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор А.Икрамов сўзга чиқиб, Бугинги кунда, ички ишлар органлари ходимлари хизмат фаолиятини олиб бориши учун яратилган шарт-шароитлар ҳакида айтиб жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида айтиб ўтди.
Йиғилиш давомида, кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилган,  Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари полковник Б.Ражапов сўзга чиқиб, 2021 йилнинг олти ойи давомида, Қорақалпоғистон Республикасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва содир этилган жиноятларни “иссиқ изи”да фош этиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида ички ишлар органлари ходимлари томонидан эришилган ютуқ ва йўл қўйилган камчиликлар аниқ мисоллар билан ёритиб берди.
Шунингдек, масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланиб, муҳокама натижаларига кўра хизмат вазифаларини бажаришда камчиликларга йўл қўйиб келган бир қатор раҳбар ва ходимларга, нисбатан тегишли интизомий чоралар қўлланилди.
Шу билан бирга жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни ҳамда қонун бузилишини олдини олишда хизмат вазифасига виждонан ва сидқидилдан ёндашиб, бошқаларга ўрнак бўла олган ходимлар муносиб рағбатлантириш бўйича кўрсатмалар берилди. 
Йиғилиш сўнгида ходимлар зиммасига аниқ вазифалар қўйилиб, тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

 

 

Text to speech