17 Июл 2025 йил 188

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясини 2022-2024 йилларда тамомлаган ёш мутахассислар билан учрашув йиғилиш ташкил этилди

2025 йилнинг 26 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси жанубий минтақаси (Беруний, Тўрткўл, Амударё, Элликкалъа) туман ИИБ ларида фаолият олиб бораётган, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясини 2022-2024 йилларда тамомлаган ёш мутахассислар билан учрашув йиғилиш ташкил этилди. Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йил 7 ноябрьдаги 627-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси доценти, подполковник А. А. Таштемиров, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар ИИО ФМБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник ва Қорақалпоғистон ИИВги кадрлар билан таъминлаш хизмати катта инспектори лейтенант А.Е.Атамуратовлар томонидан амалга оширилди. Йиғилишда ёш мутахассисларнинг фикрлари асосида ИИО учун замонавий профессионал кадрларни тайёрлаш ҳамда Академияда таълим жараёнини янада такомиллаштиришга оид таклиф ва мулоҳазалар шакллантирилди.

Text to speech