8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
2020 йил 05 декабрь куни, Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали биносида, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари подполковник М.Т.Рахматуллаев, Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси раиси, Жўқорғи Кенгес депутати К.Каримов ҳамда Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали раҳбарияти иштирокида, мазкур институт ўқитувчи ва талабалари ўртасида, 8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Шунингдек, тадбир жараёнида институтдаги “Ёшлар билан учрашув” бўлиб ўтди.
Тадбир давомида, тадбир иштирокчилари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ҳозирги кунда республикамизда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда қонунчиликка киритилаётган охирги ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида ўзларига қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов бошқармаси