3-сектор бошлиғи Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков Хўжайли туманида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди
Республика 3 сектор бошлиғи Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири
полковник Бахтияр Торебеков
томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 8-январидаги
«Ҳудудларда комплекс ижтимоий ривожланиш бўйича секторлар ишларини янада
жадаллаштиришга боғлиқ ПҚ-4102-сонли қарори талабларининг ижросини таъминлаш
мақсадида 3-секторга қарашли ҳудудларда халқ билан учрашувлар ўтказилди ҳамда
фуқароларнинг мурожаатлари қўриб чиқилди. Хўжайли туманида ўтказилган сайёр қабул давомида фуқароларнинг бандлик,
фуқаролик паспортларини олиш, ички йўлларни қайта таъмирлаш шунингдек
фуқароларнинг ижтимоий масалалари бўйича мурожаатларини қабул қилишди. Қабул давомида назоратга олинган мурожаатлар бўйича корхона ташкилот
раҳбарларига,шунингдек масъул ходимларга билдирилган муаммоларини ижобий ечим
топиш бўйича топшириқлар берилди
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати