18 Сентябр 2020 йил 969

Сайёр қабулларда 49 мурожаат жойида ижобий ҳал этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Алишер Усмонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан жорий  йилнинг 11-18 сентябрь кунлари Республикамизнинг шаҳар ва туманларида сайёр қабулларни ўтказишди.Сайёр қабулларга ҳудудий вазирлик, идора раҳбарлари ва масъул ходимлари қатнашиб сайёр қабулларга келган фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиб чиқишди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул ходимларига ўтказилган қабулларда, жами 212та мурожаатлар келиб тушган бўлса мурожаатларнинг 49таси жойида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 43 та  мурожаатлар кўриб чиқиш учун   тегишли мутасадди идоралар вакиллари томонидан назоратга олинди. 120 та мурожаат бўйича асослантирилган ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Тўрткўл туманида ўтказилган қабуллар давомида туманнинг “Оқбошли” овул фуқаролар йиғинида яшовчи ногиронлиги бўлган фуқаро Х.Нуриевнинг оиласи уй-жойга муҳтожлиги сабабли, 3-сектор раҳбари ташаббуси билан ҳомийлар ёрдамида янги уй қуриб берилган Х.Нуриевнинг оиласи янги хонадонга кўчиб ўтиши муносабати билан вазирлик раҳбарияти томонидан 1 дона телевизор ва 1 дона газ плитаси совға қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари ва Тўрткул тумани ички ишлар бўлими раҳбарияти билан биргаликда туманинг “Оққамиш” овул фуқаролар йиғинида яшовчи кам таъминланган фуқаро Д.Қурбанбаевга, 3 сектор раҳбари ташаббуси билан янгидан таъмирланган уйга кўчиб ўтиши муносабати билан гиламлар ва газ плита совға қилинди.
Сайёр қабуллар доирасида, Тўрткўл туманининг 16 ёшга тўлган 5 нафар ёшларга дастлабки фуқаролик паспортлари топширилди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech