3 Май 2023 йил
501
64-дона иситиш ускуналарини ўғирлаган шахсларга жиноят қўзғатилди
Жорий йилнинг апрел ойида Хўжайли туманида яшовчи 1985 йил туғилган Б.С га тегишли кўрилиши битмаган уйидан жами 4.500.000 сўмлик 64 дона иситиш ускуналарини номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган. Олиб борилган кенг кўламли оператив тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Хўжайли туманида яшовчи 1996 йил туғилган С.Ж ҳамда 2005 йилда туғилган А.А исмли фуқаролар томонидан ўғирлаганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасида Хўжайли тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-бўлими билан жиноят иши қўзғатилган.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати