9 май – "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан фахрийлар ва хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оилаларидан хабар олинди
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан халқимизнинг эзгу фазилатлари янада ёрқин намоён бўлади. Ёшликнинг навқирон чоғларини уруш йилларида фронтда ва фронт ортида меҳнат қилиб, бугунги тинч ва осойишта ҳаётимиз учун курашган инсонлар жасорати беқиёсдир. Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник И.Ахмедов ва Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси нафақадаги полковник О.Турдақовлар иккинчи жаҳон уриши меҳнат фронти қатнашчилари, Қ.Сейтаков, Н.Таумуратов Р.Самарканова ва Ички ишлар фахрийси нафақадаги генерал-майор Ж.Шылмановлар хонадонларида бўлиб уларнинг ҳол аҳволларидан хабар олди ва Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ бирлашган касаба уюшмалари ва вазирлик томонидан тайёрланган совғаларни топширишди.
Шунингдек, байрам муносабати билан, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органларида ички ишлар органларида хизмат қилиб, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашда жасорат намунасини кўрсатган хизматни ўташ вақтида ҳалок бўлган лейтенантлар С.Зияуов С.Исмаилов ва сержант А.Султановларнинг хонадонларига ташриф буюрилиб, уларнинг оила аъзолари, фарзандлари ҳолидан хабар олиниб, вазирликнинг бирлашган касаба уюшмаси ва вазирлик томонидан пул мукофотлари ва байрам совғалари топширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати